Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган парфюмерия дўконларидан бирида 2 ноябрга ўтар кечаси ўғрилик юз берди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» матбуот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.
Хабар беришларича, номаълум шахс дўкон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, баҳоси 33 452 000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилиниб Рихсибой Тожибоев қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «г» бандлари (ўғирлик, яъни анча миқдорда, омборхона ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда», — дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ ахборот хизмати. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради