Фарғонада вилоятида тўрт эгизак дунёга келди

  • Узбекистон
  • 21-10-2015, 01:23
  • 2 419
  • Фарғонада вилоятида тўрт эгизак дунёга келди

    Баҳромжон ва Насибахон Якубовлар оиласида беш ва уч ёшли қизалоқлар тарбияланаётган эди. Энди улар сафига уч нафар ўғил ва яна бир қизалоқ қўшилди, деб Telegraf.uz сайти ёзмоқда.

    Чақалоқларнинг барчаси соғлом. Улар доимий назоратимизда,-дейди вилоят перинатал марказининг даволовчи врачи Феруза Аҳророва. – Она-болаларга махсус палатада барча шароитлар яратиб берилди ва алоҳида ҳамширалар бириктирилди. Тиббий муолажалар ўз вақтида ўтказилмоқда.