Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари виза чекловларини бекор қилишга келишиб олишди. KUN.UZ 15 январь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А.Абдуҳакимов Миллий матбуот марказида берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Ўзбекистон давлат раҳбарининг Тожикистонга ташрифи доирасида тегишли шартнома имзоланади. Бундан аввал эса Ўзбекистон бош вазири Тожикистонда бўлди ва у ерда бу борада муайян келишувларга эришилди. Ўйлашимча, бу - жуда жиддий қарор.
Бу биринчидан, Ўзбекистонда қариндошлари бўлган тожикистонликлар орасида катта қизиқиш уйғотса, иккинчидан, тиббиёт, таълим йўналишларидаги туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшилади - улар Самарқанд, Бухоро ёки Хива шаҳарларига бажонидил саёҳат қилишади. Тахминан 150-200 киши қатнайди, деб бемалол айта оламиз", - дея таъкидлади А.А.Абдуҳакимов.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги рейслар 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди. Ўтган йили эса "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси 25 йил давомидаги илк Тошкент-Душанбе йўналишидаги авиарейсни амалга оширган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди