23:50 / 09.03.2018
4 915

Имомали Раҳмон Ўзбекистон Президенти билан учрашувни тарихий деб атади

Имомали Раҳмон Ўзбекистон Президенти билан учрашувни тарихий деб атади
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашувини ўзбек-тожик муносабатларидаги янги тарихий даврнинг бошланиши деб атади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Тожикистонга икки кунлик ташриф билан борди. Икки мамлакат ўртасида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27 та ҳужжат имзоланди.

Имомали Раҳмоннинг баёнот беришича, томонлар сўнгги 20 йилда тўпланиб қолган деярли барча масалаларни ҳал қилишган. "Ўз лавозимига киришганининг илк кунлариданоқ менинг азиз дўстим ва биродарим Шавкат Миромонович минтақалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори сифатида ҳар томонлама алоқалар ривожига замин яратиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди", - деди у.

Раҳмон Мирзиёевнинг Тожикистонга тарихий ташрифи натижалари "узоқ муддатли асосдаги икки томонлама муносабатлар ривожига сифат жиҳатидан янгича нафас бағишлаши"га ишонч билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Имомали Раҳмон Ўзбекистон Президенти билан учрашувни тарихий деб атади