5 838
Ўзбекистонда аҳоли учун муҳим бўлган яна бир қонун қабул қилиниши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилди ва у 2019 йилнинг январ ойида қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган, деб ёзади Sof.uz нашри.
Лойиҳага кўра, мазкур қонун шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шахсий ҳаёт, шахсий ва оилавий сирлар дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш; уларнинг яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминлаш; уларнинг махфийлигига риоя этиш; уларни тақдим этишга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш; уларнинг ноқонуний равишда қайта ишланишининг олдини олишни таъминлайди.
«Шахсий маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ресурсларида шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш хусусиятлари қонунга мувофиқ белгиланади», дейилади қонун лойиҳасида.
Шахсий маълумотларни қайта ишлашда инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши керак. Қонун билан ахборотни ёлғон ёки ноқонуний тарзда тўплаш тақиқланади.
Шунингдек, шахснинг розилигисиз унинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш тақиқланади. Жиноий иш доирасида, жиноий фаолиятдан тушган маблағларни легаллаштиришга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан маълумот қайта ишланиши, шунингдек, маълумотларга кириш имконияти очиқ бўлганида бу қоида истисно қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди