Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда президент Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовдан ҳисобот қабул қилган. Суҳбат давомида президент вилоят ҳокимидан пахта кластерлари бўйича фикрини сўраган.
Шавкат Мирзиёев: - Вилоятда қанча пахта кластерига талаб бор?
Ғуломжон Ибрагимов: - Ҳозирча биттаси ишлаяпти. Қолган туманларнинг барчасида талаб бор.
Ш.М: Тайёрлаяпсанми?
Ғ.И: - Ҳа, тайёрланаяпти.
Ш.М: - Ўша битта кластер қанақа ишлаяпти?
Ғ.И: - Яхши ишлаяпти, Шавкат Миромонович. Давлатники билан бунинг фарқи бор.
Ш.М: - Албатта фарқи бўлади. Эгаси бор энди, эртага пахта теримида эгаси бўлади. Ҳозирдан теримни ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, жой жойига қўйиш керак. Билиб қўйинглар, энди мактаб, коллеж, шифохона, олийгоҳ, ҳеч қайси пахта теримига чиқмайди.
Менга керакмас, унақа пахтаям, унақа ютуқларинг ҳам керакмас. Бутун умр ўз-ўзимизни шарманда қилиб келдик. Бор йўғи бир миллиард икки юз миллион сўм бўладиган нарса учун бутун дунёга шарманда бўлганмиз. Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат. Кимга керак эди бу? Менга умуман керак эмас, далада қолиб кетсин эди ундан кўра. Кластер ўзи териб олсин, ўзи сотсин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди