date

Сурхондарёда газ алангаланиши кузатилди

Сурхондарёда газ алангаланиши кузатилди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида газ сизниши ва алангаланиши ҳолати қайд этилди. Ушбу воқеа ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.

Маҳаллий аҳоли газ ҳиди сезилаётгани ва нафас олиш қийинлашаётгани ҳақида хабар бермоқда. Мазкур ҳодиса юзасидан мутасадди идоралар ҳали расмий изоҳ бермади, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Курсив Ўзбекистон ушбу воқеа юзасидан Ўзбекистон Энергетика вазирлигига сўров юборди. Аввалроқ ушбу ҳудудда шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган эди.

Ўтган йилнинг сентябр ойида технологик жараёнларнинг бузилиши натижасида водород сульфид сизиб чиқиб, икки ҳафта ичида бартараф этилган эди. Жорий йилнинг январ, март ва май ойларида эса бу ҳудудда алангаланиш ҳолатлари кузатилган, бу ҳолатлар расмийлар томонидан назоратли куйдириш жараёни сифатида изоҳланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сурхондарёда газ алангаланиши кузатилди