
2025 йилнинг январ-сентябрь ойларида Ўзбекистон аграрлари 9,9 миллион тонна сабзавот етиштиришди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Энг кўп ҳосил Андижон ва Самарқанд вилоятларида йиғилган бўлиб, уларнинг ҳар бири 1,4 миллион тоннани ташкил этди. Кейинги ўринларда Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари — ҳар бири 1,1 миллион тоннадон, Тошкент вилоятида эса 1 миллион тонна сабзавот етиштирилган.
Шу даврда хорижга 1,6 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилиниб, умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ долларига етди. Ўтган йилга нисбатан экспорт ҳажми 7,5 фоизга ошган.
Экспортнинг асосий қисмини сабзавотлар (504,4 минг тонна), мева ва резаворлар (456,1 минг тонна), тарвуз-қовун маҳсулотлари (229,2 минг тонна), шунингдек, ёнғоқлар ва мош ташкил этди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.