
5-ноябр, чоршанба куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳарорат -5° гача пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик, жумладан, ёмғир ва қор ёғиши прогноз қилинмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Бошқа ҳудудларда ҳаво ҳарорати +5…+10° оралиғида бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 18 м/с гача кучайиши мумкин (Бофорт шкаласи бўйича 12 баллик тизимдан 8 балл).
Тошкентда эса бугун ҳаво ҳарорати +5…+7° оралиғида бўлиб, мўътадил шамол (8 м/с гача) кузатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар