date

Акмал Мозговой "Пахтакор"га ўтди: шартнома 2027 йилнинг охиригача

Акмал Мозговой "Пахтакор"га ўтди: шартнома 2027 йилнинг охиригача

Акмал Мозговой расман "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти маълум қилди.

Хабарга кўра, миллий терма жамоамиз яримҳимоячиси БААдаги "Банияс" клубидан “Пахтакор”га трансфер қилинган. Томонлар ўртасида 2027 йил охиригача амал қиладиган шартнома имзолангани қайд этилди.

Акмал Мозговойнинг ҳозиргача тўплаган рақамлари ҳам бежиз эмас: у Суперлигада 163 ўйинда майдонга тушиб, 13 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Осиё клублари мусобақаларида эса 30 беллашувда 5 тўп киритган. Миллий терма жамоа сафида 21 баҳс ўтказиб, 1 гол муаллифи бўлган.

Клуб баёнотида Мозговойнинг “Пахтакор”даги фаолияти ёрқин ғалабалар ва совринларга бой бўлишига ишонч билдирилиб, футболчига илиқ тилаклар йўлланган: “Пахтакор”га хуш келибсан, Акмал!”

Энди энг қизиғи олдинда: тажриба, темп ва майдон марказидаги ишончли ўйин — “шерлар”га айнан шу нарсалар керак эди. Мозговой эса ўзини кўрсатиш учун “тайёр саҳна”га келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Акмал Мозговой "Пахтакор"га ўтди: шартнома 2027 йилнинг охиригача