date

Ўзбекистондан юк ташишга чегирмалар узайтирилди

Ўзбекистондан юк ташишга чегирмалар узайтирилди
Россия темир йўллари (РЖД) 2026-йилгача Ўзбекистон ва Тожикистондан сабзавот ҳамда меваларни ташишда 50 фоизлик чегирмаларни узайтирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Мазкур чегирмалар Россия ичида айрим юкларни қисқа масофаларга ташишда ҳам амал қилади. Шунингдек, Азов-Қора денгиз ҳавзасидаги қатор порт станцияларига ёқилғи етказишда имтиёзли тарифлар сақланиб қолади.

Компания келаси йилда халқаро «Шимол-Жануб» транспорт йўлаги орқали юк ташишни рағбатлантиришга қаратилган бир қанча тариф ечимларини ҳам давом эттиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистондан юк ташишга чегирмалар узайтирилди