date

Исломий банкчилик қонуни Сенатга юборилди

Исломий банкчилик қонуни Сенатга юборилди
Олий Мажлис депутатлари исломий банкчиликни жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилиб, уни Сенатга юборишди. Ушбу ҳужжат янги молиявий хизматлар учун ҳуқуқий асос яратади.

Қонуннинг қабул қилиниши исломий банкчиликни жорий этишга имконият беради. Мазкур турдаги молия ташкилотлари мижозларни молиялаштириш мақсадида савдо фаолиятини амалга ошириши мумкин бўлади.

Парламент қуйи палатаси вакилларининг таъкидлашича, исломий молия стандартларига асосланган банкларга мижозларни молиялаштириш учун савдо фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилиши назарда тутилган. Депутатлар янги солиқ тартиблари исломий молия хизматлари ҳажмини кенгайтиришга ёрдам беришини қайд этишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Исломий банкчилик қонуни Сенатга юборилди