
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ташкилий меҳнат миграцияси бўйича тажрибасини МДҲ мамлакатларига кенг ёйиш таклиф қилинди. Бу ташаббус Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татяна Москалькова томонидан илгари сурилди.
Унинг фикрича, ташаббусни амалга ошириш учун МДҲ давлатлари ўзаро тегишли келишувлар имзолашлари мумкин. Маълумотларга кўра, 2025 йил бошидан бошлаб ташкилий йўллаш орқали Россияга 106 минг нафар ўзбекистонлик ишчи жўнатилган.
Улардан 50 минг нафари йирик россиялик корхоналарда меҳнат қилмоқда. Ўтган йил якунига кўра, Ўзбекистондан ташкилий йўллаш орқали Россияга ишчиларни юбориш кўрсаткичи 2023 йилга нисбатан 4,2 баробар ошган.
Шу билан бирга, Россияда мустақил иш топган ўзбекистонликлар сони бир йил ичида деярли икки баробарга камайиб, 700 мингни ташкил этди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.