
Ўзгидромет 26 декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, жума куни республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиб, қишга хос салқинлик яна сезилади.
Тошкент шаҳрида осмон ўзгарувчан бўлади, куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол шарқ томондан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–5 даража илиқ атрофида сақланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шарқий шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 5–10 даража совуқ, кундузи эса 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида осмон ўзгарувчан бўлади, асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 2–7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 0–5 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво барқарор, ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ атрофида сақланади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 3–8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи ҳудудларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.