date

Мирзиёев Токаевни Тошкентда кутиб олди

Мирзиёев Токаевни Тошкентда кутиб олди
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев давлат ташрифи билан Тошкентга келди ва «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Токаев ушбу замонавий аэропорт очилганидан кейин уни зиёрат қилган биринчи давлат раҳбари бўлди.

Аэропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президентининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф дастурига кўра, эртага, 15-ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев Токаевни Тошкентда кутиб олди