
Сўнгги етти йил ичида биринчи марта S&P агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги "BB-" даражасидан "BB" даражасига оширди. Прогноз – "барқарор".
Агентликнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати босқичма-босқич мустаҳкамланиб бормоқда. Энергетика соҳасидаги ва тарифлар тизимидаги ислоҳотлар, ошкораликни таъминлаш ҳамда ҳукуматнинг қатор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган ёндашуви бунга далилдир.
Ўзбекистоннинг соф давлат қарзи бошқа давлатлар билан солиштирганда паст даражада. Бу асосан ташқи қарзнинг узоқ муддатли тўлов муддати ва паст фоиз ставкаларига эга бўлиши билан izоҳланади.
Ушбу қарзлар асосан узоқ муддатли ташаббусларга мўлжалланган йирик лойиҳаларни молиялаштириш учун ишлатилмоқда. S&P таъкидлашича, агар ташқи ва бюджет камомади агентлик кутганидан пастроқ бўлса, рейтинг пасайиши мумкин.
Шунингдек, юқори бюджет харажатлари ва қарз олиш кўпайиши рейтингга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Рейтингнинг янада ошиши эса бюджет камомадини иқтисодий кўрсаткичларга салбий таъсир қилмасдан қисқартириш орқали амалга ошиши мумкин.
Шу билан бирга, паст жон бошига ЯИМ даражаси, хомашё нархларининг ўзгарувчанлиги ва чекланган монетар сиёсат мослашувчанлиги рейтингнинг ўсишини секинлаштирувчи омиллар сифатида қайд этилган. S&P, шунингдек, қимматбаҳо металлар нархларининг рекорд даражада юқори бўлиши туфайли Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ошганини қайд этди.
Агентликка кўра, олтин ва бошқа металлар мамлакат экспортининг қарийб 40 фоизини ташкил этади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.