date

Ўзбекистонда ягона тўлов QR-коди жорий этилади

Ўзбекистонда ягона тўлов QR-коди жорий этилади
2026-йилгача молиявий технологияларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Ўзбекистонда QR-код орқали тўловлар учун ягона стандартлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Марказий банкка молиявий ташкилотлар билан биргаликда жорий йил охирида универсал QR-код лойиҳасини синов тарзида ишга тушириш вазифаси юклатилди.

Келаси йил бошида эса ушбу технологияга оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. Ягона QR-код тизимини 2024-йил февраль ойида ишга тушириш кутилмоқда.

Шунингдек, эслатиб ўтамиз, келаси йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда очиқ банк тизими ишга туширилади. Мазкур платформа банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технология компанияларига маълумотларни хавфсиз алмашиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ягона тўлов QR-коди жорий этилади