Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиши кутилмоқда

Бугун, 13 январ куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, давлат раҳбари Мудофаа вазирлиги тизимидаги айрим объектлар фаолияти билан танишиши ҳам кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, кун тартибидан мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа йўналишидаги масалалар ўрин олиши кутилмоқда. Бундай форматдаги кенгайтирилган йиғилишлар одатда миллий армияни ривожлантириш, қўшинлар фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш, шунингдек белгиланган амалий вазифалар ижросини таҳлил қилишга қаратилган бўлади.
Шу куни президентнинг Мудофаа вазирлиги тизимидаги объектларга ташрифи доирасида эса жойлардаги шароит, инфратузилма, амалга оширилаётган ишлар ва режалар юзасидан ахборот тақдим этилиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, хавфсизлик ва мудофаа масалаларига бағишланган шундай тадбирлар кўпинча Ватан ҳимоячилари куни арафасида ўтказилиб келинади.
Қисқаси, бугунги йиғилиш — “оддий протокол” эмас: хавфсизлик дегани ҳар бир хонадоннинг хотиржамлиги. Янгиликлар расмийлашса, энг муҳим қарорлар ва топшириқлар ҳам аниқлашиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!