date

Тошкентда об-ҳаво: баҳорги илиқлик қайтмоқда

Тошкентда об-ҳаво: баҳорги илиқлик қайтмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, Тошкентда кун давомида ҳаво очиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳарорат 14–16 даражагача кўтарилади, кечаси эса 3–5 даражагача пасаяди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кундуз куни асосан қуёшли об-ҳаво сақланади. Энг илиқ ҳаво Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, ҳарорат 20 даражагача етади. Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 18 даражагача, Қорақалпоғистон ҳамда Фарғона водийсида эса 12 даражагача илиқлик бўлиши прогноз қилинмоқда.

Кечаси кўпчилик вилоятларда ҳарорат +1…+8 даража атрофида ушлаб туради. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғона водийсида -3 даражагача совиши, Устюрт платоси ва баланд тоғли ҳудудларда эса -5 даражагача тушиши мумкин.

Шунингдек, тун ва тонг пайтларида республиканинг айрим жойларида туман кузатилиши эҳтимоли бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда об-ҳаво: баҳорги илиқлик қайтмоқда