«Бунёдкор» италиялик дарвозабон Боттини расман жамоага қўшди

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби янги мавсум олдидан таркибини мустаҳкамлашда давом этмоқда. “Қалдирғочлар” бу сафар Италиядан дарвозабон олиб келди — Федерико Ботти расман жамоа футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Клуб берган баёнотда янги трансферга алоҳида урғу берилган:
— Федерико Ботти — бизнинг «қалдирғоч». Анталиядаги ўқув-йиғин давомида таркибимизга хориждан футболчи келиб қўшилди. Италиялик Федерико Ботти 2026 йилги мавсумда «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилади. Умид қиламизки, Федерико дарвозамизни ишончли қўриқлаб, жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшади, — дейилади хабарда.
Қисқаси, «Бунёдкор»нинг Анталиядаги йиғини “шунчаки машғулот” эмас — реал таркибий янгиланишлар майдонига айланяпти. Италиялик дарвозабоннинг қўшилиши эса рақобатни ошириши ва ҳимоя чизиғига хотиржамлик олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам клуб яна бир трансферни эълон қилган — Шаҳбоз Умаров “қалдирғочлар” сафига қўшилгани маълум қилинган эди.
Маълумот учун:
Федерико Ботти
Туғилган санаси: 20 июнь, 2002 йил
Фуқаролиги: Италия
Амплуаси: дарвозабон
Энди энг қизиғи — Ботти ҳақиқатан ҳам “№1”га айланадими ёки ўрин учун қаттиқ кураш бўладими. Мавсум бошланса, ҳаммаси жойига тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!