date

Марказий банк маош эркинлигини таъминлайди

Марказий банк маош эркинлигини таъминлайди
Ўзбекистонда фуқароларни «маош қуллиги»дан халос этиш ва янги молиявий технологиялар хизматларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 27 ноябр куни тасдиқланган финтехни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил декабрь ойигача Марказий банк фуқароларга маошни олиш учун банк ёки тўлов тизимини ўзлари танлаш имконини берадиган механизмни яратади. Бу мижозларга кўпроқ эркинлик бериб, банклар ўртасидаги рақобатни кучайтиради.

Шунингдек, 2026 йил июн ойигача оммавий параллел тўлов тизими жорий қилинади. Бу тизим иш берувчиларга бир вақтнинг ўзида бир нечта банкка маош ўтказиш имконини беради ва ходимлар маълум бир молиявий муассасага боғланиб қолмайди.

Бундан ташқари, 2026 йил февраль ойигача тезкор тўловлар тизимида телефон рақами орқали P2P (шахсдан шахсга) пул ўтказмалари йўлга қўйилади. Open API орқали маблағларни исталган илова ёрдамида ўтказиш мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Марказий банк маош эркинлигини таъминлайди