
Ўзбекистонда 5 декабр куни ўзгарувчан булутлилик ва баъзи жойларда ёмғир ҳамда қор ёғиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет. Кечаси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида кучли совуқ бўлиб, ҳарорат –7 даражагача тушади.
Кундузи бу ҳудудларда ҳаво +3 дан +8 даражагача исийди. Тошкентда эрталаб оз миқдорда ёмғир ёғади, ҳарорат +2 дан +4 даражагача бўлади.
Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво +9 дан +11 даражагача кўтарилади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши прогноз қилинмоқда.
Бу ҳудудларда кечаси ва кундузи ҳарорат –2 дан +3 даражагача бўлиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси ҳарорат 0 дан +5 даражагача тушади, кундузи эса +13 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.