date

Сирдарёда янги сув омбори қурилади

Сирдарёда янги сув омбори қурилади
Сирдарё вилояти ҳудудида сиғими 100 миллион куб метр бўлган “Султонховуз” сув омбори қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев вилоят Кенгаши сессиясида маълум қилди.

Мазкур иншоот Сирдарёнинг бешта туманидаги қишлоқ хўжалиги соҳасини сув билан таъминлаш имконини беради. Бу эса ҳосилни йилига икки марта йиғиб олиш имкониятини яратади.

Президент, шунингдек, 16 минг километр дренаж ариқларини босқичма-босқич тозалашни бошлашни топширди. Бундан ташқари, вилоятда тупроқ шўрланишини камайтириш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги сув омборларига “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўзда тутилган. Мамлакатда сувдан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш ва сунъий сув омборларидаги сув ҳажмини онлайн кузатиш жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сирдарёда янги сув омбори қурилади