date

Шавкат Мирзиёев Япония императорини Ўзбекистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Япония императорини Ўзбекистонга таклиф қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония императори Нарухитони мамлакатимизга расмий ташриф билан келишга таклиф этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида Мирзиёев ва император икки халқнинг маънавий яқинлиги – менталитет, урф-одатлар ҳамда оилавий қадриятлар ўхшашлигини таъкидладилар. Президент, шунингдек, император Нарухитога Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Тошкент ва Токио ўртасидаги маданият ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Жорий йил декабр ҳолатига кўра, 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Японияда амалиёт ўтаган, 440 дан зиёд киши Япония университетларида стипендиялар асосида таълим олган.

2026 йилда Японияда ўзбек маданияти ва тарихига бағишланган кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган. Нарухито — Япониянинг 126-императори бўлиб, у 2019 йил май ойида тахтга ўтирган.

Унинг ҳукмронлиги «Рейва» («Чиройли уйғунлик») даври шиори остида кечмоқда. Император сув йўллари тарихи ва экология, хусусан сув ва иқлим муаммолари бўйича мутахассис сифатида танилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Япония императорини Ўзбекистонга таклиф қилди