date

Тошкент метроси Янги йил кечасида 01:00 гача ишлайди

Тошкент метроси Янги йил кечасида 01:00 гача ишлайди

Тошкент метрополитени 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида узайтирилган тартибда хизмат кўрсатади. Шу куни метро 05:00 дан 01:00 гача ишлайди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Метрополитен маълумотига кўра, 31 декабр ва 2 январ кунлари поездлар шанба жадвали асосида ҳаракатланади. 1 январ куни эса қатновлар якшанба графиги бўйича йўлга қўйилади.

Метро раҳбарияти йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришни сўради: байрам кунларида ҳаракат оралиғидаги вақтинчалик ўзгаришлар қатнов жадвалига таъсир қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент метроси Янги йил кечасида 01:00 гача ишлайди