
Янги Тошкент ҳудудида қиймати 100 млн долларга баҳоланаётган ерости автотураргоҳ барпо этилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, лойиҳа биринчи босқичда 200 та автомобил ва 30 та мотоцикл учун мўлжалланади. Умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлган ташаббус давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.
Шунингдек, янги туманда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги учун модул турдаги бино ҳам қуриб битказилгани айтилди.
Ташриф давомида Янги Тошкентда жорий этилаётган рақамли ечимлар тақдимот қилинди. Хусусан, “Шаффоф қурилиш” тизими асосида бир қатор платформалар ишга туширилиб, шаҳар ва туманларга оид маълумотлар ягона рақамли базага жамланган.
Ушбу база негизида аҳоли пунктларининг 3D моделлари яратилган, янгиланиш зарур бўлган зоналар белгиланган ва ҳудудларни таҳлил қилиш жараёни соддалашган. Эндиликда бош режаларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш, шунингдек қурилишга рухсатномалар бериш ишлари тўлиқ рақамли форматда амалга оширилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.