
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. У Чирчиқ дарёси устидан янги кўприк ва метро бекати билан бирлаштирилган автотураргоҳ қурилиш жараёнини кўриб чиқди.
Мазкур лойиҳалар Пойтахт ва Янги Тошкент ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш, транспорт оқимини самарали бошқариш ва аҳоли учун қулай ҳаракат муҳитини яратишга қаратилган. Янги кўприк бир суткада 40-50 мингта автомобилни ўтказиш қувватига эга бўлади. Қурилиш ишлари жорий йил охирида бошланган ва лойиҳанинг дастлабки қисми амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида атроф-муҳитга алоҳида эътибор қаратилган. Соҳил ҳудудлари кўкаламзорлаштирилади, энергия тежамкор ёритиш тизимлари ўрнатилади, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади. Шунингдек, кўприк орқали икки тасмали трамвай йўли ётқизилиши режалаштирилган.
Метро линияси узунлиги 21 километрни ташкил этади ва 9 та замонавий бекатни ўз ичига олади. Линия кунига 230 минг йўловчига хизмат кўрсатади ва пойтахт метроси тармоқлари билан тўлиқ интеграция қилинади. Метро бекати билан бирлаштирилган автотураргоҳ 20 минг квадрат метр майдонда қурилади. Қурилиш ишлари ҳозирда ер ишлари ва бетон қуйиш билан давом этмоқда, мажмуа 2027-йилда фойдаланишга топширилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.