date

Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш нархи маълум бўлди

Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш нархи маълум бўлди

2025 йил ноябрь ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлашнинг ўртача қиймати ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоб-китоблар ҳудудлардаги асосий маҳсулотлар нархлари асосида амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, энг арзон палов тайёрлаш Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, у ерда 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати 98 100 сўмни ташкил қилган. Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 104 100 сўм, Андижон вилоятида эса 105 800 сўмга тенг бўлган.

Энг юқори кўрсаткичлар эса Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида кузатилган. Хусусан, Тошкент шаҳрида 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати 116 100 сўм, Фарғона вилоятида эса 115 200 сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, ушбу рақамлар ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини англатмайди. Ҳисоб-китобларга палов тайёрлаш жараёни ва қўшимча хизматлар қиймати ҳам киритилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш нархи маълум бўлди