date

“АРТИСТ” супер мавсуми ғолиби аниқланди!

“АРТИСТ” супер мавсуми ғолиби аниқланди!

Зўр ТВ телеканалининг машҳур “АРТИСТ” лойиҳаси супер мавсуми ўз якунига етди. Томошабинлар эътиборини тортган ушбу мавсумда истеъдод ва меҳнати билан ажралиб чиққан Яҳё Ғаниев энг омадли иштирокчи сифатида ғолиб деб топилди.

Финал босқичида кучли рақобат ҳукм сурган бўлса-да, Яҳё Ғаниев ўзининг саҳнадаги ишончли чиқишлари, ижодий ёндашуви ва томошабинлар меҳрини қозона олгани билан ҳайъат аъзолари эътирофига сазовор бўлди.

Тантанали тақдирлаш маросимида ғолибга Диплом, махсус ваучер ҳамда Зўр ТВ томонидан тақдим этилган олтин кубок топширилди. Ушбу ғалаба Яҳё Ғаниев ижодий фаолиятида муҳим босқич бўлиб, унинг келгусидаги муваффақиятларига мустаҳкам замин яратиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “АРТИСТ” супер мавсуми ғолиби аниқланди!