
«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Арсен Захарян клубнинг янги бош мураббийи Пеллегрино Матаратстсо бошчилигидаги илк машғулотда қатнашмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 22 ёшли россиялик футболчи грипп сабаб умумий гуруҳда ишламаган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоавий машғулот ўрнига залда индивидуал тарзда шуғулланган. Клубда Захарян 30 декабр куни яна жамоа билан бирга машғулотларга қайтишини кутишмоқда.
Захарян 2023 йил ёзида Москванинг «Динамо»сидан «Реал Сосьедад»га 13 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.