date

Тошкентда 5 январ куни шамол ва туман кутилмоқда

Тошкентда 5 январ куни шамол ва туман кутилмоқда

Ўзгидромет маълумотига кўра, 5 январ куни Тошкентда шамол ва туман кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +5…+7° атрофида бўлади, кечаси эса -3° гача пасаяди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво +2…+7° гача исийди. Фарғона водийсида ҳам кундузги ҳарорат шунга яқин бўлади, бироқ туман сабаб йўлларда кўриш масофаси қисқариши эҳтимоли бор.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ҳарорати -2° дан +3° гача бўлиши прогноз қилинмоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 12 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 5 январ куни ҳам қор кўчкиси хавфи сақланиб қолади. Синоптиклар тоғларда ёғингарчилик бўлмаслигини, ҳаво 3° гача исишини билдирар экан, туман ҳамда шамолнинг 12 м/с гача кучайишидан огоҳлантирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 5 январ куни шамол ва туман кутилмоқда