Янгихаётдаги кўча ва мавзелар номини ўзгартириш масаласи жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида айрим кўча ва мавзелар номини ўзгартириш бўйича таклифлар жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди. Бу ҳақда ҳокимият матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Шаҳар географик объектлар бўйича комиссияси пойтахт аҳолиси фикрини йиғишни бошлаган. Муҳокама доирасида номи йўқ кўчаларга ҳам расмий ном бериш режалаштирилмоқда.
Ҳокимият маълумотига кўра, ташаббус Янгихаёт тумани администрациясидан келиб чиққан. “Географик объектлар номлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, бундай қарорлар маҳаллий аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилиниши лозим.
Овоз бериш geonom.tashkent.uz махсус портали орқали ўтказилмоқда. Шунингдек, фуқаролар 19-январгача (71) 210-04-13 рақамига қўнғироқ қилиб ёки ҳокимиятга ёзма мурожаат юбориш орқали ҳам ўз позициясини билдиришлари мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!