Тошкентда The Best Show номли янги йил концерти бўлиб ўтади

Тошкентда янги йил байрам тадбирлари давом этмоқда. Пойтахт ҳокимияти маълумотига кўра, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун The Best Show концерти ташкил этилади. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Концерт 7 январ куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида соат 19:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Саҳна дастурида «Саҳар» гуруҳи, Умидаҳон, Шерзодбек Ортиқов, Уктам Камалов, Ситораҳон ҳамда Жаҳонгир Намозов чиқиш қилади.
Кечани олиб борувчи бошловчи сифатида, шу билан бирга ижрочи сифатида ҳам Маҳмуджон Бахтиёров иштирок этиши қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал пойтахтда бир нечта Қорбобо паради ўтказилган. Унда Ўзбекистон Миллий гвардияси оркестри мусиқачилари Қорбобо образида иштирок этиб, тадбир шаҳар бўйлаб бир нечта манзилларни қамраб олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!