date

Бухорода ҳайвонлар билан боғлиқ шов-шувли ҳуқуқбузарлик ошкор этилди

Бухорода ҳайвонлар билан боғлиқ шов-шувли ҳуқуқбузарлик ошкор этилди

Бухоро вилоятида экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Давлат экологик назорат инспекцияси ва маҳаллий идоралар ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Текширув жараёнида Пешку тумани чўл ҳудудида икки нафар шахс томонидан 8 дона кулранг ғоз ҳеч қандай рухсатномасиз овлангани аниқланди. Ҳуқуқбузарлардан ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун 3 млн 296 минг сўм ундирилди ва жарима қўлланди. Қушлар олиб қўйилиб, ҳужжатлар судга юборилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳри Марказий бозори автотураргоҳида фуқаро Ф.М. йўлбарссимон бўғма илон билан цирк томошаси ўтказгани аниқланди. Илонга рухсатномалар йўқ эди ва уни сақлаш ҳамда фойдаланиш қоидалари бузилгани маълум бўлди.

Натижада илон олиб қўйилди, ветеринария текширувидан ўтказилди ва вақтинча сақлаш учун Сомоний боғидаги ҳайвонот боғига жойлаштирилди.

Маълумот учун, 2025 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитда ёки тутқунликда сақлаш, ҳамда циркларда намойиш этиш таъқиқланган.

Ҳуқуқбузар Ф.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92¹-моддаси асосида баённома тузилиб, ҳужжатлар судга юборилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ҳайвонлар билан боғлиқ шов-шувли ҳуқуқбузарлик ошкор этилди