date

Гурланда 132 млн. сўм алимент пулини тўламаган фуқарога чора кўрилди

Гурланда 132 млн. сўм алимент пулини тўламаган фуқарога чора кўрилди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор М.С.дан ундирувчи Ш.Э.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор М.С. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлганлиги сабабли, 5 йил давомида қидирув жараёнида бўлган.

Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор М.С. топилиб, тўпланган ҳужжатлар судга оширилди.

Ўз фарзанди учун алиментдан бўлган 132 млн. сўм қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келган қарздор М.С.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Гурлан тумани судининг 15.01.2026 йилдаги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Гурланда 132 млн. сўм алимент пулини тўламаган фуқарога чора кўрилди