date

Китоб ўқиган маҳкумларга жазо муддати қисқартириладими?

Китоб ўқиган маҳкумларга жазо муддати қисқартириладими?

Ўзбекистонда маҳкумларнинг маънавий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган янги тартиб жорий этилиши мумкин. Унга кўра, китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши назарда тутилмоқда.

Ташаббусга асосан, маҳкум томонидан ўқилган китоблар махсус комиссия томонидан баҳоланади ва тасдиқланади. Комиссия хулосаси ижобий бўлган тақдирда, ушбу ҳолат судга тақдим этилади.

Шундан сўнг суд маҳкумнинг жазо муддатини йилига 30 кунгача қисқартириш масаласини кўриб чиқиши мумкин бўлади. Бу имтиёз ҳар бир ҳолатда индивидуал тарзда, маҳкумнинг хулқ-атвори, интизоми ва ижтимоий хавфсизлиги инобатга олинган ҳолда қўлланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Китоб ўқиган маҳкумларга жазо муддати қисқартириладими?