Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев маълум қилди.
«Бугунги кунда Ўзбекистон олимлари томонидан COVID-19’га қарши биринчи вакцинанинг S оқсил молекуласи яратилди. Яқин кунларда ҳайвонларда клиниколди тадқиқотларини бошлаш режалаштирилмоқда», — деган у.
Абдуҳаким Ҳожибоев, шунингдек, COVAX доирасида 2021 йилнинг май–июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель–июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAC 2001 вакциналарини Ўзбекистонга келтириш режалаштирилганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилаётгани ҳақида 2020 йилнинг ноябрь ойида маълум бўлганди. Президентнинг «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш майдони ва халқаро стандартларга жавоб берадиган синов лабораторияси ташкил этилиши кўзда тутилган.
«Биз бу йўналишда яхши илмий-техник имкониятга эгамиз, биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган институтлар, ОТМлар мавжуд. Бироқ, афсуски, бизда бу соҳада саноат корхоналари йўқлиги сабабли бу тадқиқотларни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш деярли имконсиз», — деган эди инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова.
«Президент хавфсизликнинг учинчи даражасидаги замонавий лаборатория яратиш бўйича топшириқ берди. У ерда илмий ходимлар вакциналарнинг янги турларини яратиши, вирусларнинг янги штаммлари устида ишлаши мумкин бўлади», — деб таъкидлаганди Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев.
«Ўзбекистон 24» телеканали репортажида вакциналар ишлаб чиқариш бўйича майдоннинг яратилиши тахминан 53 миллион долларга, лабораторияни ташкил этиш эса 8 миллион долларга тушиши мумкинлиги маълум қилинган. Хавфсизликнинг BCL 3 даражасига мос келадиган синов лабораторияси Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида ташкил этилади.
2020 йилнинг 17 апрель куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери қурилиши бошланганди.
Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.
Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”