
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоа дарвозабони Сенне Ламменснинг ўйинидан мамнунлигини билдирди. У ўтган ҳафта "Ливерпуль"га қарши сафарда бўлиб ўтган учрашувда бешта зарбани қайтарди ва жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлашда муҳим роль ўйнади.
Аморим матбуот анжуманида Ламменснинг ўйинидан бироз ҳайратда қолганини айтди. У "Манчестер Юнайтед" дарвозабонлари ҳар доим босим остида бўлишини, Ламменс эса ёш бўлишига қарамай, бу босимга яхши дош бераётганини таъкидлади. 23 ёшли Сенне Ламменс сентябрь ойининг бошида "Антверпен"дан "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилган.
Унинг трансфери 21 миллион еврога баҳоланган. Ламменс жорий мавсумда жамоа асосий таркибидан жой эгаллаб, муҳим ўйинларда ўзини кўрсатмоқда.
Келгусида у "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишончли ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Аморим 23 ёшли Ламменснинг бешта сейвини юқори баҳолади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар