date

Электрон ҳайдовчилик гувоҳномаси тўловсиз тарзда берилади

Электрон ҳайдовчилик гувоҳномаси тўловсиз тарзда берилади

Ҳукуматнинг 2025 йил 15 октябрдаги 642-сонли қарорига мувофиқ, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни якунлаганликни тасдиқловчи ягона намунадаги электрон гувоҳнома жорий этилди.

Эндиликда автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган фуқароларга гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Электрон гувоҳномалар “eavtotalim.uz” платформаси орқали Ягона ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади.

Энг муҳими — гувоҳнома расмийлаштириш учун ҳеч қандай тўлов ёки йиғим ундирилмайди. Бу янгилик ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш ва хизматларни рақамлаштириш сари қадам ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Электрон ҳайдовчилик гувоҳномаси тўловсиз тарзда берилади