«АҚШ гўзали» номига сазовор бўлган қиз ўз эътиқодини ўзгартирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«АҚШ гўзали» номига сазовор бўлган қиз ўз эътиқодини ўзгартирди

Дунё 7-05-2016, 17:56 2 100
«АҚШ гўзали» номига сазовор бўлган қиз ўз эътиқодини ўзгартирди

Асли келиб чиқиши ливанлик бўлган ислом динига эътиқод қилувчи Рима Факих никоҳи учун насронийликни қабул қилди. Рима 2010 йилда «АҚШ гўзали» унвонининг совриндорига айланган. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар беради.

Christian Today берган маълумотга кўра, Факих апрель ойида таниқли мусиқа продюссери Вассим Салиби билан тўй маросимларига тайёрланиб юрган кезлари насронийлик динини қабул қилишга қарор қилган. Гўзаллик маликаси ўз эътиқодини бўлажак турмуш ўртоғининг талаби билан ўзгартиришга мажбур бўлди. Никоҳ маросими кейинги хафта Ливанда ўтказилади.

Детройтда истеъқомат қилувчи Рима Факих «АҚШ гўзали» танловида ғолиб бўлган биринчи мусулмон қиз бўлган. У танловда туғилиб ўсган маскани – Мичиган штати номидан иштирок этган. Ғалабадан сўнг, Факих биринчи ўринда ўзини америкалик деб ҳисоблашини, кейин эса ливанликлар вакили ҳамда мусулмон эканлигини қайд этиб ўтган.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.