АҚШга астероид қулади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

АҚШга астероид қулади

Дунё 3-06-2016, 21:38 1 026
АҚШга астероид қулади

Американинг Аризона штатига унча катта бўлмаган астероид (метеороид) қулади, дейилади "Кун" нашрида.

Ундан жабр кўрганлар ҳақида маълумот йўқ. Даметри уч метр атрофида бўлган ҳамда оғирлиги бир неча ўн тонна келадиган осмон жисми маҳаллий вақт билан тахминан тонгги тўртда Аризона устидаги Ер атмосферасига кириб келди.

NASA экспертлари ҳисобига кўра, метеороид тезлиги соатига 64 минг километрни ташкил этган. Осмон жисмининг кинетик энергияси тахминан 10 килотонна бўлган.

Объект Тонто Миллий парки ҳудудида 35 километр баландликда портлаб, майда бўлакларга бўлиниб кетган.

"Вайронагарчилик ва жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Шунчаки ёруғлик даражаси одатдагидан кўпроқ бўлгани ва бир неча маротаба баланд зарб товушлари эшитилгани ҳақида хабар қилинди", - деди NASA ходими,

Ҳантсвиллдаги Маршал номли космик парвозлар марказида метеоритларни ўрганиш бўлимидан Билл Кук.

Портленд полициячилари АҚШнинг шимоли-шарқидаги Мэн штатида метеоритнинг қулашини тасвирга туширишга муваффақ бўлишди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.