Икки хил кўзли коала » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Икки хил кўзли коала

Дунё 13-07-2016, 17:02 685
Икки хил кўзли коала

Ўтган ойда Австралиянинг Брисбен шаҳри яқинидаги автомобил йўлидан ўтаётган йўловчилар йўл четида ётган коалани кўриб қолишади. Текшириб кўргач, уни машина уриб кетган, деб таҳмин қилиб Австралия ҳайвонот боғи ветеринария шифохонасига олиб келишади.

Коала керакли муолажалардан кейин тузалгач шифокорлар ғалати ҳолатга дуч келишди. Коаланинг кўзлари икки ҳил, битта кўзи ҳаворанг, иккинчиси жигар рангида эди, деб хабар беради segodnya.ua. Бу ҳолат гетерохромия, яъни кўпроқ уй мушуклари ва итларда учрайдиган мутация ҳолати ҳисобланади. Коалаларда бу биринчи марта ҳужжатли гетерохромия ҳолати эканлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.