Туркия ҳукумати танкерлар ўтадиган Босфор бўғозини ёпди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия ҳукумати танкерлар ўтадиган Босфор бўғозини ёпди

Дунё 16-07-2016, 11:25 1 134
Туркия ҳукумати танкерлар ўтадиган Босфор бўғозини ёпди

Туркия ҳукумати танкерлар ўтадиган Босфор бўғозини ёпди, дея хабар берди Reuter агентлиги.

GAC транспорт компаниясининг маълумотларига асосланиб, агентлик бу чоралар “тинчликни ўйлаб” қилинганини айтмоқда. Бўғознинг қанча вақтгача ёпиқ туриши ҳақида маълумотлар берилмаган.

Жума куни Туркияда бир гурух ҳарбийлар тўнтарилиш қилишга уринишган.

Анқара ва Истамбул кўчаларига ҳарбий техникалар чиққан, ўқ ва портлашлар овози эшитилган. Тайип Эрдўғаннинг баёнот беришича, тўнтариш ҳаракати амалга ошмай қолган ва тўлиқ бостирилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.