АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)

2 дақиқа ўқиш385
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
АҚШда Уолли лақабли аллигатор ғойиб бўлди. Унинг эгаси Жои Ҳенни таъкидлашича, уй ҳайвонига айланиб улгурган аллигатор Жоржия штатининг Брансуик шаҳрига саёҳат вақтида ўғирлаб кетилган. Йиртқич ҳайвон номаълум шахслар томонидан табиатга қўйиб юборилган, дея тахмин қилинмоқда, деб ёзади “Правила жизни” нашри.
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
Фото: Upworthy.com
Аллигатор Уолли ижтимоий тармоқларда хотиржам феъл-атворли уй ҳайвони сифатида ном олган. У эгасига депрессия ва саратон касаллигидан омон қолишда ёрдам берди. Уолли инсонлар билан қучоқлашишни яхши кўрарди.

Апрель ойи охирида Жои Ҳенни Facebook’даги “Уолли — инсонларни ҳиссий қўллаб-қувватлайдиган аллигатор” расмий гуруҳида пост қолдирди ва унда жонивор дўстини меҳмонга кетганида ўғирлаб кетишганини маълум қилди. Афсуски, қидирувлар ҳеч қандай натижа бермади.
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
Фото: Upworthy.com
Кейинроқ маълум бўлишича, АҚШ Табиий ресурслар вазирлиги ходимлари Уолли ва яна 20 та аллигаторни ботқоқликка қўйиб юборган. Тахминларга кўра, бу ҳодиса Уолли ўғирлаб кетилган куни содир бўлган. Жои бундан хабар топгач, дўстлари билан ботқоқликка етиб келди, аммо қидирувлар бефойда эди. Табиий ресурслар вазирлиги ходими Ҳеннига айтганидек, энди Уоллини топишнинг имкони йўқ.
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
Фото: Правила жизни
Жои Ҳенни TikTok тармоғида мухлислардан унинг дўстини қайтариб беришларини йиғлаб сўраган видеони жойлаштирди. Аллигаторларни қутқариш бўйича GatorBoys ташкилоти Ҳеннига ёрдам беришга ваъда берди. GoFundMe платформасидагилар ҳам уни қўллаб-қувватлади.
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
Фото: The Guardian
Аллигатор Уолли ва Жои Ҳенни дўстлиги тарихи

Ов ва балиқчилик ҳақидаги шоунинг собиқ бошловчиси Жои Ҳенни 2015 йилда Уоллини асраб олди ва аллигаторга “Эмоционал ёрдам берувчи ҳайвон” (Emotional support animal) сифатида лицензия берди. Дастлаб ҳайвон кўп нарсадан қўрққан, сўнг тез орада унинг хатти-ҳаракати судралувчиларнинг одатий хатти-ҳаракатларидан фарқ қилишини пайқаган. Уолли қучоқлашишни, эгаси билан бирга вақт ўтказишни ва у билан бейсбол ўйинларига боришни яхши кўрарди.
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
Фото: NY Post
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)
Фото: NY Post
2019 йилда Жоининг уч нафар оила аъзоси ва тўрт дўсти икки ҳафта ичида вафот этди. Аллигатор унга оғир депрессияни енгишга ёрдам берди. 2022 йилда унга простата саратони ташхиси қўйилганда ҳам Уолли орқали шифо топди. Аллигатор ҳақиқий уй ҳайвонидек эди, у ҳеч қачон атрофдагиларга тажовузкорлик қилмаган ва доим эгаси билан яхши муносабатда бўлган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?