Британия баронининг марҳум қизи Филиппинда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши шафқатсиз курашнинг қурбонига айланди, дейилади "Кун" нашрида.
Мария Аврора Мойнихан 11 сентябрь куни Маниладаги Кесон-ситида отиб кетилди. Бу ҳақида CNN Филиппин полициясига асосланиб, хабар берди. Унинг жонсиз танаси ёнида "Машҳурларга гиёҳванд модда сотувчи, сен кейингисисан!" ёзуви топилган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, бу иш биринчи навбатда "қотиллик" сифатида кўрилади. Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, аёлнинг жасади ёнидан метамфетамин пакетлари топилган.
45 ёшли аёл 2013 йилда аксилгиёҳвандлик рейди давомида ҳибсга олиниб, гаров эвазига қўйиб юборилганди.
Барон Энтони Мойнихан Филиппиндаги гиёҳванд моддалар контрабандачилари ва товламачилар билан алоқаси орқали танилган.
Мойниханнинг синглиси филиппинлик актриса Маритони Фернандес жамоатчиликни шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишга чақирган.
Мария Мойниханнинг ўлими Филиппин президенти Родриго Дуэрте томонидан йўлга қўйилган гиёҳвандчиликка қарши урушнинг бир кўриниши холос.
Сўнгги маълумотларга кўра, июнь ойидан бошланган гиёҳвандликка қарши кураш доирасида ўтказилган 18 800 операцияда 1 100 нафардан ортиқ киши полиция ходимлари томонидан ўлдирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди