Трамп: Дунё бўйлаб ҳукуматларни ағдаришга ҳаракат қилишни тўхтатамиз » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-12-2016 | 11:52 ZAMIN.UZ / Дунё / 06 Декабр 2016
567

Трамп: Дунё бўйлаб ҳукуматларни ағдаришга ҳаракат қилишни тўхтатамиз

Трамп: Дунё бўйлаб ҳукуматларни ағдаришга ҳаракат қилишни тўхтатамиз

Доналд Трамп АҚШ бошқа ҳукуматларни ағдаришга ҳаракат қилишни тўхтатади дея ваъда берди, дейилади Янгидунё нашрида. “Биз ва ниҳоят тарихдаги хатолардан ўрганадиган янги ташқи сиёсат олиб борамиз. Бошқа давлатлардаги ҳукуматларни йиқитишга ҳаракатларни бас қиламиз. Бизнинг мақсадимиз – барқарорлик, тартибсизлик эмас, чунки биз ўз давлатимизни қурмоқчимиз, бунинг вақти келди”, - дейди Трамп.

Сиёсатчининг гапларига кўра, АҚШнинг янги ҳукумати бошқа давлатлар билан ҳамкорликда умумий манфаатлар учун ва дунёда янги ўзаро тинчлик, ҳурмат ва эркинлик ҳукм сурадиган давр ўрнатиш учун ҳаракат қилади. Шунингдек, унинг айтишича АҚШ янги ҳукуматининг Яқин Шарққа бўлган сиёсати олдинги ҳукуматникидан тубдан фарқ қилади.

“Охирги ҳисоб-китобларга кўра, шу ҳафта ҳолатига биз Яқин Шарқда $6 триллион сарфладик. Аммо Яқин Шарқ эса ҳар доимгидан ҳам ёмонроқ аҳволда. Тез кунларда ўзгаришларнинг гувоҳи бўласизлар”, - дейди республикачилар етакчиси.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.