АҚШ қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги Ливияда ИШИДга қарши операция якунланганини расман эълон қилди. Хабарда "Одиссея чақмоғи" операцияси 19 декабрда якунлангани айтилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Таъкидланишича, операция асосий мақсадларга эришди, яъни 495 та юқори аниқликдаги авиазарбаларни бериб, Сиртдан миллий келишув ҳукумати билан боғлиқ кучларга ИШИДни сиқиб чиқаришга имкон берди. Зарбалар террорчиларнинг миналаштирилган юк машиналари, оғир қурол-аслаҳа ва танклари, қўмондонлик марказлари ва жанговор позицияларига берилган.
Ливияда миллий келишув ҳукумати қуролланган тузилмалари декабрь бошида Сиртнинг ИШИД жангариларидан тўлиқ озод этилганини эълон қилганди. Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каддафийнинг она шаҳри террорчилар томонидан 2014 йилда босиб олинганди. Жангариларга қарши операция жорий йил май ойидан олиб борилган.
АҚШ Ливия ҳукумати илтимосига кўра террорчиларга авиазарбалар берган. АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг Wasp универсал десант кемаси ва San Antonio десант-транспорт кемаси Ливия яқинида 4 ой навбатчилик қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди