Дональд Трампнинг кейинги ойда ўтказиладиган президентлик инагурациясида бир қатор машҳур хонандалар иштирок этишдан бош тортишгач, унда Россия президенти Владимир Путин қўшиқ куйлаши ҳақида айтилди.
“Дўстим учун бажонидил куйлаб бераман”,-Кремлдан келган қисқача хабарда шундай дейилганди. Путиннинг қўшиқ куйлаши мумкинлиги ҳақидаги маълумот кўпчиликни ҳайрон қолдирди.
Трампнинг ёрдамчиси Келлиэнн Конуэй CNN эфирида буни киноя билан қарши олганларга қарата шундай деди: ”Агар биз фақатгина қобилият ва тажрибага эга одамларни чақирганимизда, ҳукуматнинг ярмигина қолган бўларди. Путин томонидан танланган қўшиқ иккала партия сиёсатчилари кўнглига ғулғула солиб қўйди, чунки у Россия миллий гимнини айтишни режалаштирганди.
Норозиларнинг фикрича, Россияни улуғлаб айтилган қўшиқ Америка президенти инагурациясида ноўриндир. Путин эса бу жанжални тинчитиш мақсадида, гимн ўрнига Трамп шарафига Бетт Мидлернинг “Шамол қанотларим остидадир” (“Wind Beneath My Wings”)классик серенасини айтишини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди