Россия президенти Владимир Путин Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти қурбонлари хотирасига 26 декабрни умумиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Ҳалокатга учраган самолёт бортида 92 киши бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, катта эҳтимол билан, йўловчиларнинг бари ҳалок бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрь тонгида Сочида қайта ёнилғи олганидан сўнг, Қора денгизга қулади. Самолёт Москва вилоятидан Сурияга учаётган эди.
Йўловчиларнинг аксарияти Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари бўлган. Бортда, шунингдек, Россия «Биринчи канали», «NTV» ва «Звезда» телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари ҳам бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, самолётда «Адолатли ёрдам» жамғармаси ижрочи директори Елизавета Глинка (Доктор Лиза) ҳам бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди