Туркия расмийлари ўтган йил ноябрь ойи охирларида Сурияда бедарак йўқолган икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Ҳарбийларнинг ўлими сабаблари ошкор этилмади. Anadolu агентлигининг хавфсизлик кучларидаги манбаси ИШИДнинг асир олинган икки ҳарбий тириклайин ёқиб юборилгани ҳақидаги баёнотига изоҳ бермади.
Икки сержант 29 ноябрь — Сурия шимолидаги Ал-Боб шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича операциядан бери бедарак йўқолганлар рўйхатида эди. Ҳарбийлар жасади Ғозиантеп шаҳрига етказилгани ва дафн этиш учун туғилган вилоятларига юборилиши билдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди